Жаҳон банки Марказий Осиё бўйича янги вице-президентни тайинлади
Жамият
−
05 Май 2020
3405Жорий йилнинг 1 майидан Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича янги вице-президенти швециялик Анна Бьерде бўлди. Бьерде Жаҳон банкининг Ўзбекистон билан ишлаши учун ҳам жавоб беради. Бу ҳақда Жаҳон банки матбуот хизмати маълум қилди.
Анна Бьерде янги лавозимида Жаҳон банкининг стратегик ва таҳлилий ишларига раҳбарлик қилади. У Сирил Мюллер ўрнини эгаллаган.
Анна Бьерде хоним вице-президент лавозимига тайинлангани ва режалари ҳақида изоҳ бериб, Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президент сифатида минтақа давлатлари ҳукуматлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, Жаҳон банки яқин вақтда эътиборини одамлар саломатлиги ва иқтисодиёт учун COVID-19 коронавирус инфекцияси билан курашишга қаратади.
Бьерденинг сўзларига кўра, ЖБ одамлар ва уларнинг яшаш учун маблағларини ҳимоялашга қаратилган лойиҳаларга молиявий ёрдам ажратишни кўриб чиқяпти.
Ҳозиргача Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё давлатларига COVID-19 оқибатларини юмшатиш учун 1,4 млрд доллар ажратгани таъкидланди.
Маблағлар тиббиёт буюмлари, экспресс тестлар, респиратор ва ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратлари сотиб олиш учун ажратилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь