Зеленскийнинг рафиқаси коронавирусга чалинди
Олам
−
12 Июнь 2020
5920Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг рафиқаси Елена Зеленскаяда коронавирус аниқланди. Бу ҳақда у ўз Facebook саҳифасида маълум қилди.
"Бугун мен коронавирус тестидан мусбат жавобини олдим. Айниқса, менинг оилам ва мен барча қоидаларга амал қилишимизни ҳисобга олсак бу кутилмаган янгилик", дейди Зеленская.
Биринчи хоним ўзини яхши ҳис қилаётганини, ҳозирда амбулатория шароитида даволанаётганини ва оиланинг қолган аъзоларидан ажратилганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Зеленскийнинг ўзи ва уларнинг икки фарзандида COVID-19 тасдиқланмади.
Украина раҳбарининг рафиқаси "хавф ўтди" деб ўйламасликка чақирди. У тиббий ниқоб кийишнинг муҳимлигини эслади. Чунки COVID-19 асемптоматик бўлиши мумкин, яъни бошқа одамларда юқтириш эҳтимоли бор.
LiveБарчаси