Зеленскийнинг Хиросимага бориши маълум бўлди
Олам
−
19 Май 2023
4920Украина Президенти Владимир Зеленский G7 саммитида иштирок этиш учун Хиросимага боради. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берди.
Ташриф бўйича қўшимча маълумотлар очиқланмаган.
Маълумотларга кўра, Япония Бош вазири Фумио Кисида шу йилнинг 21 март куни Киевга ташриф буюрганида Украина етакчисини уч кунлик саммитда иштирок этишга таклиф қилган.
Мазкур саммит Япониянинг Хиросима шаҳрида 19-21 май кунлари бўлиб ўтади. Саммитга “Катта еттилик” гуруҳи давлатларидан ташқари, Австралия, Бразилия, Вьетнам, Ҳиндистон, Индонезия, Кук Ороллари, Комор Ороллари Иттифоқи, Жанубий Корея раҳбарлари ҳам таклиф этилган. Учрашувнинг асосий мавзулари минтақавий масалалар, жумладан, Украина, Ҳинд-Тинч океани минтақаси, Тайвань атрофидаги вазият, глобал жанубий мамлакатлар билан ҳамкорлик, ядровий қуролларни чеклаш, иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммолари бўлади. Шунингдек, унда Россиянинг олмос экспортига нисбатан санкция жорий қилиш масаласи кўриб чиқилиши ҳам маълум қилинган.
Аввалроқ Зеленский Еттилик гуруҳи давлатларининг Японияда ўтказиладиган саммитида онлайн тарзда иштирок этиши хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Зеленский Индонезиянинг Бали оролида ўтказилган G20 саммитида ҳам онлайн форматда иштирок этганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15