Зеленский Европанинг энг кучли одами. Путин йил омадсизи – “Politico”

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский 2022 йилда Европанинг энг кучли одами деб тан олинди. Бу ҳақда “Politico” газетаси ёзмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Европа ўзгармоқда. Қитъа ўзининг стратегик муносабатларини қайта кўриб чиқмоқда ва мудофаага жиддий ёндашмоқда. Шунингдек, Европа савдо ва энергия хавфсизлиги бўйича сиёсатни қайта кўриб чиқмоқда. Бунга асосий сабаб эса Украина Президенти Владимир Зеленскийдир.

Таъкидланишича, Европа ва Украина ўртасида яқин алоқалар бир-неча марта ўрнатилган. Бироқ уларнинг барчаси барбод бўлган.

Европа Украинанинг бошқа етакчиларидан фарқли равишда Зеленскийга нафақат ишонмоқда, балки унинг қилаётган ишларидан ҳайратга тушмоқда. Шунинг учун қитъа етакчилари 44 ёшли, яшил футболка кийган Президент билан расмга тушиш учун Киев томонга “югурмоқда”. Зеленскийнинг ёнида турган сиёсатчилар эътиборга тушишни хоҳлайди.

Владимир Зеленский Европанинг қолган қисмини уларнинг тақдири Украина билан боғлиқ эканлигига ишонтира олди. Россия Украинага бостириб киришидан олдин жуда озчилик бунга ишонар эди. Зеленскийнинг риторикаси у қарши курашаётган Россия режимининг мақсадларини аниқ ифодалайди ва Европанинг хусусан, Германиянинг ва Франциянинг Москва билан ҳамкорлик қилиш мумкинлиги ҳақидаги ишончини йўқотади.

"Politico”га кўра, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин “2022 йилда Европанинг омадсизи деб топилган.

“Владимир Путиннинг буюк Россия ҳақидаги орзуси амалга ошиши даргумон. Унинг орзуси Украинага тўлиқ миқёсли ҳужуми бошлангани каби тез парчалана бошлади. Россия Президенти можаронинг Украинани “нацистлар”дан тозалашга қаратилган “махсус ҳарбий операция” деган таърифига ёпишиб олган бўлса ҳам, Киевга қисқа муддат таҳдид қилган рус қўшинлари мамлакат шарқини зўрға ушлаб турибди”, дейилади Россия етакчиси ҳақидаги мақолада.

Шунингдек, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Ловров Европанинг “қора дипломати” сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз. “Financial Times” ва “Тhe Time” нашрлари Владимир Зеленскийни “Йил одами” деб эътироф этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Владимир Путин “

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг