Зеленский Япония билан муҳим келишувга эришди
Олам
−
09 Сентябрь 2023
6364Украина Президенти Владимир Зеленский ва Япония Ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси Киевга хавфсизлик кафолатларини берувчи икки томонлама ҳужжат устида иш бошлашга келишиб олди. Бу ҳақда бугун, 9 сентябрь куни Зеленский ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Биз G7 декларациясини ишлаб чиқишда хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама келишув бўйича музокараларни бошлашга келишиб олдик”, деб ёзган Зеленский.
Қайд этиш жоизки, Зеленский олдинроқ G7 декларациясига 20 дан ортиқ давлат қўшилганини маълум қилган. Украина аллақачон Буюк Британия, Канада ва АҚШ билан хавфсизлик кафолатлари бўйича икки томонлама битимлар тузиш бўйича музокараларни бошлаган.
Маълумот учун, НАТОнинг июль ойида Вильнюсда бўлиб ўтган саммити арафасида G7 давлатлари Украина учун узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари тўғрисида декларация қабул қилган. Ҳужжатда, хусусан, Киев муҳим ҳарбий салоҳиятга эга бўлиши кераклиги айтилган. Украина расмийлари Европа давлатлари билан икки томонлама келишувлар шу йил охиригача тузилади, деб умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украина Президенти Владимир Зеленский девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Киев Украина учун хавфсизлик кафолатига айланиши мумкин бўлган давлатлар сони 51 тага етишини тахмин қилаётганини айтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь