Киев 51 давлатдан хавфсизлик кафолати олишга умид қилмоқда

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк Киев Украина учун хавфсизлик кафолатига айланиши мумкин бўлган давлатлар сонини кўпайтиришга умид қилаётганини айтди. Бу ҳақда у кеча, 1 сентябрь куни маҳаллий ОАВга берган интервьюсида сўз очган.

"Хавфсизлик кафолати бўйича расмий пактга қўшилган 28 давлатга Украина тарафдори бўлган коалиция таркибидаги қолган барча давлатлар ҳам қўшилади. Бизнинг фикримизча, 51 давлат асосий хавфсизлик кафолати пакети бўлиши керак", деди у телемарафон чоғида.

Маълумот учун, жорий йилнинг июль ойида НАТОнинг Вильнюсдаги саммит арафасида G7 давлатлари Украина учун узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари тўғрисида декларация қабул қилган. Ҳужжатда Киев муҳим ҳарбий салоҳиятга эга бўлиши кераклиги айтилган. Кейинчалик декларацияга бошқа давлатлар ҳам қўшилди. Украина ҳукумати йил охиригача Европа давлатлари билан икки томонлама шартномалар тузишга умид қилмоқда. Музокаралар аллақачон олиб борилмоқда, хусусан, АҚШ ва Франция билан Германия кафолатлар формати муҳокама қилинмоқда. Киев бу жараёнга Токиони ҳам жалб этиш умидида эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 август куни Президент Владимир Зеленский Бельгия, Дания, Ирландия, Исландия, Испания, Норвегия, Нидерландия, Португалия, Руминия, Финляндия, Чехия ва Швеция Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш бўйича декларацияга қўшилганини айтганди. 3 август куни эса АҚШ Давлат департаменти Вашингтон ва Киев Украина учун хавфсизлик кафолатларини муҳокама қила бошлаганини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский Киев Подоляк хавфсизлик кафолати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг