Зеленский ва Мицотакиснинг ташрифи чоғида Одесса ракета ҳужумига учради

Олам

image

Одесса Украина Президенти Владимир Зеленский ва Греция Бош вазири Кириакос Мицотакиснинг шаҳарга ташрифи чоғида Россия томонидан ракета ҳужумига учради. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Ракета делегациядан 500-800 метр узоқликда қулаган. Украина Ҳарбий-денгиз кучлари матбуот котиби Дмитрий Плетенчук ҳужум порт инфратузилмасини нишонга олганини айтди. Ракета зарбаси оқибатида беш киши ҳалок бўлди.

2022 йил февралида Россия босқинидан кейин биринчи марта мамлакатга ташриф буюрган Греция Бош вазири делегация сафари давомида сирена ва катта портлаш овозини эшитганини айтди.

“Менимча, бу биз учун ҳақиқий уруш кетаётганини жуда аниқ эслатиб турибди”, дейди Мицотакис.

У Европа етакчиларини урушнинг тинч аҳолига таъсирини кўриш учун Украинага ташриф буюришга чақирди.

“Биз бугун нафақат эшитдик, балки бу зарбани кўрдик. Кўряпсизми, биз ким билан иш тутяпмиз, уларга қаерга зарба беришни фарқи йўқ”, деган Владимир Зеленский Греция Бош вазири билан қўшма матбуот анжуманида.

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий-денгиз кучлари дронлари жойлашган ангарга ҳужум қилганини маълум қилди.

Маълумот учун, Украинанинг Қора денгиздаги порт инфратузилмаси Россиянинг доимий ҳужумлари нишонига айланган, бу ҳужумлар ўтган йилнинг июль ойи ўрталарида Москва Украина ғалласини хавфсиз ташиш имконини берувчи БМТ томонидан қўллаб-қувватланган келишувдан чиққанидан кейин кучайган. Ўшандан бери Россия Одесса вилоятидаги порт инфратузилмасига 880 дан ортиқ дрон ҳужумлари ва 170 дан ортиқ ракета зарбаларини амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Греция Украина Владимир Зеленский Одесса Кириакос Мицотакис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made