Зеленский урушни тўхтатиш бўйича режа тайёрланаётганини маълум қилди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина учун бу йил урушни тугатиш режасини тақдим этиши муҳимлигини ва бу режани дунёнинг аксарият қисми қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳақда у словениялик мавқедоши Наташа Пирц-Мусар билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

“Ҳамма нарса ҳам фақат Украинага боғлиқ эмас, агар бизга боғлиқ бўлганида уруш бўлмасди. Путин урушни хоҳлаган ва ҳозирча уни тугатишни истамаяпти. Дунёнинг кўплаб давлатлари томонидан қўллаб-қувватланган урушни якунлаш режасини кўрсатиш биз учун жуда муҳим. Бу ўзимиз танлаган дипломатик йўлдир”, деган Зеленский.

Шунингдек, у яқинда Швейцарияда тинчлик саммити бўлиб ўтганини ва ҳозирда расмий Киев энергия, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда алмашинув бўйича учта батафсил режа устида иш олиб бораётганини эслатди.

“Ишончим комилки, биз бу муаммоларни ҳал қиламиз. Ҳеч бўлмаганда батафсил режа тайёрлаймиз. Яқин келажакда у тайёр бўлади. Шунингдек, биз тинчлик формуласининг барча бошқа бандларини ишлаб чиқамиз ва кенг қамровли режа тайёрлаймиз”, деган Украина Президенти.

Унинг сўзларига кўра, Украинада учувчисиз бошқариладиган самолётлар, парвоз қурилмалари, радиоэлектрон кураш воситалари ва артиллерия снарядлари ишлаб чиқариш салмоғи ошиб бормоқда.

“Бу ҳаракатларимиз кимдир урушни истаётгани учун эмас. Биз бошиданоқ урушга қарши бўлганмиз. Ҳозир эса ҳеч ким хоҳламаяпти. Биз фақат тинчликни хоҳлаймиз”, деган Владимир Зеленский.

Бундан ташқари, Украина Президенти мамлакатда ҳарбий ишлаб чиқаришни ривожлантираётганига урғу бериб, ҳарбийларга кучли бўлиш зарур эканлиги ҳамда ҳамма нарсага тайёр туриш кераклигини эслатган.

“Россия фақат кучли бўлганларни ҳурмат қилади. Бунинг учун жанг майдонида кучли бўлиш ва аниқ режа ишлаб чиқиш лозим. Режамиз эса яқинда тайёр бўлади”, дея сўзини якунлаган Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский Украинанинг учувчисиз тизимлар қўшинларини яратиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Шунингдек, у мамлакатнинг катта қўмондонини ишдан олгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский режа Наташа Пирц-Мусар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг