Зеленский Украинанинг учувчисиз тизимлар қўшинларини яратиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг мамлакатда учувчисиз тизимлар қўшинларини яратиш тўғрисидаги қарорини амалга оширишни назарда тутувчи фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат Украина Президенти сайтида эълон қилинди.

“Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2024 йил 25 июндаги “Украина Қуролли кучлари таркибида алоҳида турдаги кучлар сифатида учувчисиз тизим қўшинларини яратиш тўғрисида”ги қарори кучга киритилсин”, дейилади фармонда.

Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Қайд этиш жоизки, 11 июнь куни Украина Мудофаа вазирлиги Украина Қуролли кучларининг янги бўлими – учувчисиз тизимлар қўшинлари ташкил этилганини маълум қилган. Полковник Вадим Сухаревский Қуролли кучларнинг учувчисиз тизимлари Қуролли кучлари қўмондони этиб тайинланган.

Илгари Сухаревский Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский ўринбосарларидан бири бўлиб ишлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Владимир Зеленский учувчисиз тизимлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг