Зеленский Украинанинг катта қўмондонини ишдан олди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари бирлашган кучлари қўмондони генерал-лейтенант Юрий Содолни лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Зеленский ўз Telegram-каналида маълум қилди.

Президентнинг ёзишича, ушбу лавозимга Бригада генерали Андрей Гнатов тайинланган. Бироқ давлат раҳбари нима сабабдан бу қарорга келганига изоҳ келтирмаган. Шу ўринда Содолнинг қайси лавозимга қўйилиши ҳам очиқланмаган.

“Ҳарбийлар билан эрталабки йиғилиш бўлди. Унда Бош қўмондон, Бош штаб бошлиғи ва Мудофаа вазири ҳам қатнашди. Биз муҳим соҳалардаги вазиятни муҳокама қилдик, ҳозирда асосий эътибор Донецк вилоятига қаратилган ва аскарларимизни  барча зарур нарсалар билан таъминладик. Биз Қуролли кучлар таркибидаги кадрлар масалаларини ҳам муҳокама қилдик. Мен мамлакат Бирлашган кучлари қўмондони генерал-лейтенант Юрий Содолни бригада генерали Андрей Кнатов билан алмаштиришга қарор қилдим. Шунингдек, бугун Россиянинг Покровскдаги ракета зарбаси оқибатлари ҳақида ҳам хабар берилди. Ўнлаб одамлар, жумладан, уч нафар бола яраланган. Тўрт киши ҳалок бўлган. Уларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдираман. Биз Россиянинг бу ҳужумига албатта жавоб берамиз”, деган Украина раҳбари.

Азов бригадаси штаб бошлиғи Богдан Кротевичга кўра, тергов бюросига катта раҳбарлардан бирининг фаолиятини текшириш юзасидан ариза киритилган. “Украйинска правда” манбалари сўз юритилаётган шахс Содол эканлигини билдирган.

Маълумот учун, Юрий Содол 2014 йилдан бери Украина шарқида жанг қилмоқда. 2018-2024 йилларда Ҳарбий-денгиз кучлари денгиз пиёдалари корпуси қўмондони бўлган. У 2024 йилнинг февралида Бирлашган кучлар қўмондони этиб тайинланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский қўмондон Юрий Содол

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг