Зеленский Украинанинг АҚШ ёрдамисиз омон қолиш имкониятини баҳолади

Олам

image

Агар АҚШ Украинага ёрдам беришдан воз кечса, мамлакатнинг омон қолиш имконияти жуда паст бўлади. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский NBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

Украина раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар қандай оғир вазиятда ҳам имконият мавжуд. Шу билан бирга, у бундай ёрдам бўлмаса, Украинага “жуда, жуда, жуда қийин” бўлишини таъкидлади.

“Бу жуда, жуда, жуда қийин бўлиши мумкин. Ва, албатта, ҳар қандай оғир вазиятда имконият мавжуд. Лекин бизнинг имкониятларимиз кам бўлади, АҚШ ёрдамисиз омон қолиш имкониятимиз жуда паст. Менимча, бу жуда муҳим, ҳаётий муҳим масала”, деди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зеленский АҚШ вице-президенти Жейм Дэвид Вэнс ва унинг делегацияси билан Мюнхендаги хавфсизлик бўйича 61-конференция доирасида учрашганди. Шунингдек, у АҚШ давлат котиби Марко Рубио ва АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кит Келлог билан ҳам музокаралар ўтказган. Зеленский муҳокамаларда муҳим масалалар марказий ўринни эгаллаганини таъкидлаб, Кит Келлогнинг Киевга ташрифини кутаётганини билдирган.

Шу билан бирга, Зеленский АҚШ билан фойдали қазилмалар бўйича битим имзолашдан бош тортгани хабар қилинганди. Ушбу ҳужжат АҚШга Украинадаги келажакдаги фойдали қазилма захираларининг 50 фоизига эгалик қилиш ҳуқуқини бериши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Дональд Трамп Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг