Зеленский Швеция қироли билан учрашди (фото)

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский рафиқаси билан Швеция қироли Карл XVI Густав ва Швеция қироличаси Сильвия билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

“Биз Швециядан мамлакатимиз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги учун курашда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдормиз. Биз Швециянинг барча мумкин бўлган соҳаларда кучли ёрдамини юқори баҳолаймиз. Бу украиналикларнинг озодлик ва Европа келажаги учун курашига қўшаётган салмоқли ҳиссадир”, дейди Зеленский.

Украина Президенти Швеция Россия тажовузидан қочиб, вақтинчалик бошпана излашга мажбур бўлган Украина фуқароларини Швеция томонидан қўллаб-қувватланаётганини таъкидлаб, қирол ва қироличага, шунингдек, бутун Швеция қироллик оиласига уларнинг эҳтиёжларига катта эътибор қаратгани учун миннатдорлик билдирган.

“Биз Швецияга Украина мудофаа кучларини ва Украина осмонини ҳимоя қилишни сезиларли даражада кучайтирган кучли мудофаа ёрдами учун айниқса миннатдормиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни бу йўналишда кенгайтиришга умид қиламан”, дейди у.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 август куни Украина раҳбари Швецияга ташриф буюрганди. У Бош вазир Ульф Кристерссон, спикер Андреас Норлен ва парламентдаги партиялар раислари билан учрашишни режалаштирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Карл XVI

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made