Зеленский Россиянинг “Майдан-3” операцияси қачон ўтказилишини айтди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия махсус хизматлари Украинада амалдаги ҳукуматни ағдаришга қаратилган “Майдан-3” операциясини 2023 йил охиригача амалга оширишни режалаштираётганини айтди. Бу ҳақда у Британиянинг “The Sun” нашрига берган интервьюсида сўз очди.

Зеленский Украина разведкасига кўра, “Майдан-3” тафсилотлари ўзгариши мумкинлиги ва асосий мақсад уни жисмонан йўқ қилишга қаратилмаганини маълум қилган. 

“Бу [операция] Президентни алмаштиришга қаратилган. Ҳозирча шундай. Бу қотиллик ҳақида бўлмаслиги мумкин. Мен режалар ўзгаришини назарда тутяпман. Аммо уларнинг қўлларида қандай воситалар бўлса, ҳаммасидан фойдаланади”, дейди Украина раҳбари.

Шунингдек, Президент ўзига  суиқасд қилиниш ҳолати кўплигидан, ҳисобда адашиб кетишини айтиб ўтган. Зеленскийнинг сўзларига кўра, энг эсда қоларлиси, уни ўлдиришга биринчи уриниш бўлиб, уни Россия махсус хизматлари Украинага кенг кўламли бостириб киришининг дастлабки кунларида ташкиллаштирган. 

“Кейинги суиқасдга уринишлар унчалик кескин бўлмади”, дейди Зеленский.

“The Sun” журналисти Жером Старки Украина Президентидан Россия раҳбари Владимир Путинни ўлдириш имкониятидан фойдалана олиш-олмаслигини ҳам сўраган. 

"Бу уруш ва Украина ўз ерини ҳимоя қилишга ҳақли", дея жавоб қайтарган Президент.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Online.ua” нашри Украина хавфсизлик кучларидаги манбаларига таяниб, Россия махсус хизматларининг “Майдан-3” ахборот кампанияси 2023 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ўтказилиши режалаштирилганини ёзганди. Нашрдан бир неча кун ўтгач, Владимир Зеленский “Bloomberg” агентлигига берган интервюсида Россия уни лавозимидан четлаштиришни режалаштираётганини маълум қилди. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев эса Украина Президентининг сўзларига изоҳ берар экан, “режа ошкор бўлди” ва уни “тўғрилаш” керак, деб ҳазил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Владимир Зеленский Майдан-3

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг