Зеленский Россия, Эрон ва КХДРни террорчиликда айблади
Олам
−
23 Июнь 5664 2 дақиқа
Украина Президенти Владимир Зеленский Россия, Эрон ва Шимолий Корея давлатларини террорчилик ҳаракатларини тарқатишда айблади ва буни қоралади. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида ёзиб қолдирди.
Зеленский Россия армиясининг Эрон дронлари (Shahed) ва ракеталари ёрдамида Украина шаҳарларига, жумладан Киевга қилган ҳужумларини кескин қоралаган.
Президентга кўра, бу ҳужумлар Киев, Белая Церковь ва бошқа ҳудудларда оддий фуқаролик инфратузилмасини нишонга олган. Ушбу ҳужумлар оқибатида Киевда камида 5 та кўп қаватли уй зарарланган, 6 киши ҳалок бўлган, яна 1 киши Белая Церковь шаҳридаги шифохонага тушган.
Умуман олганда, ҳужумларда 352 та дрон, шундан 159 таси Shahed, 16 та ракета ишлатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужумда Шимолий Кореядан жўнатилган баллистик ракеталар ҳам қўлланилган. Украина ҳаво мудофааси кўплаб ҳужум воситаларини йўқ қилган, аммо ҳаммасини эмас.
Зеленский Россиянинг бу ҳаракатларини “мутлақо кинояли ва террористик” деб атади ва Москванинг илгари Эрон ядровий объектларига ҳужум қилган АҚШни кескин қоралаганини эслатган. Энди эса Россиянинг ўзи айнан Эрон билан ҳамкорликда тинч аҳолига зарба бераётганини тилга олган.
“Россия, Эрон ва Шимолий Корея каби давлатлар террорни тарқатишда давом этса, уларнинг қўшнилари ҳам ўз ҳаётини ҳимоя қила олиш-олмаслиги ҳақида жиддий ўйлаши керак”, деган Украина Президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков “Коммерсанть” саволига жавобан Россия Эрон-Исроил можаросида Эрон томонига ҳарбий ёки бошқа турдаги ёрдам кўрсатиши Теҳроннинг қандай расмий сўров билан мурожаат қилишига боғлиқлиги ҳақида айтганди.
Live
Барчаси