Зеленский оддий одамлар ўлдирилган Бучага борди
Олам
−
04 Апрель 2022
15149Украина Президенти Владимир Зеленский тинч аҳоли қирғин қилинган Киев вилоятининг Буча шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда “UNIAN” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, у вайрон бўлган рус техникаси билан йўлни кўздан кечирган ва маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган. Шунингдек, Россия Украинада уруш жиноятлари ва геноцид содир этганини таъкидлаган.
Президент BBC мухбирининг “Россия билан тинчликни муҳокама қилиш мумкинми?”, деган саволига ҳам жавоб берган.
“Ҳа, чунки Украина тинчликка етиши керак. Биз ХХI асрда, Европада яшаяпмиз. Биз дипломатик ва ҳарбий ҳаракатларни давом эттирамиз”, дея жавоб берган Зеленский.
“Буча қирғини”
Жорий йилнинг 1 апрель куни Буча мэри Анатолий Федорук Украина ҳарбийлари россиялик босқинчиларни чиқариб юборганини тасдиқлади. Чекинган руслар фуқаролик иншоотларини, инфратузилма объектларини ва аҳоли пункти ичидаги баъзи ҳудудларни миналаган.
Озод қилинган шаҳарда украиналик ҳарбийлар ҳудудни диверсантлар ва россиялик шериклардан тозалашга киришган.
2 апрель оқшомида Украина Мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр бутун Киев вилояти рус босқинчиларидан озод қилинганини очиқлади.
Шундан сўнг босқинчиларнинг ваҳшийликлари ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади. Руслар одамларни ўлдирган ва зўрлаган, ҳақорат қилган ва қийноққа солгани айтилди. Дмитрий Комаров Бучадан даҳшатли кадрларни кўрсатди ва аҳоли нонни кўрганда шунчаки йиғлаётганини айтди. Кейинчалик тармоқда пайдо бўлган Бучадан олинган ҳайратланарли фотосуратларда боғланган одамлар ўлдираётгани маълум бўлди. Украиналиклар оммавий қабрларга дафн қилинган. Баъзи жасадлар кўчаларнинг ўртасида қолган.
Буча воқеалари ҳақиқати ошкор бўлгач, дунё давлатлари уни қоралади. АҚШ ва Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар пакетини ишлаб чиқишни бошлади.
Россия Мудофаа вазирлиги Бучадаги воқеаларни Москвага қарши провокация ва саҳналаштирилган деб атади.
LiveБарчаси