Зеленский маъмурияти раҳбарининг ўринбосарини ишдан бўшатди
Олам
−
04 Сентябрь
5068Украина Президенти Владимир Зеленский ўз идораси раҳбари ўринбосари Ростислав Шурмани лавозимидан озод этиш ҳақидаги фармонни имзолади.
У 2021 йилдан буён шу лавозимда ишлаб келаётган эди. Ростислав Шурма 1983 йилда Львовда туғилган. Киев Миллий иқтисодиёт университетининг “Иқтисодиёт назарияси”, шунингдек, “Киев-Могила академияси” Миллий университетининг “Иқтисодиёт ва тадбиркорлик” факультетини тамомлаган.
- 2003 йилдан буён Procter & Gamble va Boston consulting group limited халқаро компанияларида ишлаган. 2006 йилдан Metinvest гуруҳида ишлаган.
- 2007 йилдан буён “Макиив металлургия заводи” ЁАЖ молиявий директори лавозимида ишлаган.
- 2012-2019 йилларда “Запорижстал металлургия заводи” ОАЖ бош директори лавозимида ишлаган.
- 2021 йилнинг март ойидан Украина Президенти девонида маслаҳатчи лавозимида ишлаган.
- 2021 йил 23 ноябрда у Украина Президенти девонининг раҳбари ўринбосари этиб тайинланди.
Шунингдек, Бош вазирнинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина ҳамда Украина Бош вазир ўринбосари, реинтеграция вазири Ирина Верешук истеъфога чиқди. Стефанишина 2020 йилдан, Верешук эса 2021 йилдан бери шу лавозимларда ишлаб келаётганди.
“Украинская правда” манбаларига таяниб, Шурманинг ўрнига Украина Президенти девони раҳбари ўринбосари лавозимига Стратегик саноат вазири Александр Камишин тайинланиши мумкинлигини ёзмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири Руслан Стрелец, Стратегик саноат вазири Александр Камишин, Адлия вазири Денис Малюська, Давлат мулки жамғармаси раҳбари Виталий Коваль ва Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба истеъфога чиқиш учун ариза ёзгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь