Зеленский коронавирусни енгди
Олам
−
23 Ноябрь 2020
4189Украина Президенти Владимир Зеленский коронавирусдан тузалганини маълум қилди.
"Ниҳоят коронавирусга топширган тестимда манфий натижа қайд этилди", деган у ўзининг Facebook саҳифасида.
Шунингдек, Зеленский одатий иш тартибига қайтганидан хурсандлигини таъкидлаган.
Давлат раҳбари коронавирусни юқтириш хавфи ҳақида унутмасликни, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлаш зарурлигини яна бир бор қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский жорий йилнинг 9 ноябрь куни коронавирусга чалинган эди. 12 ноябрь куни Зеленскийнинг "Феофания" шифохонасига ётқизилгани маълум бўлганди.
Шунингдек, Президент девони раҳбари Андрей Ермак ҳам коронавирусга чалингани сабабли “Феофания” шифохонасига ётқизилганди.
Айни вақтда Украинада коронавирусга чалинганлар 635 минг 689 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 11 минг 75 нафари вафот этган, 291 минг 60 нафари соғайган.
LiveБарчаси