Зеленский Киевда Европанинг 4 давлати раҳбарлари билан учрашди

Олам 7511
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Олаф Шольц, Италия Бош вазири Марио Драги ва Руминия Президенти Клаус Йоханнис Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. 

Аввал хабар берганимиздек, Франция, Германия, Италия ва Руминия етакчилари бугун, 16 июнь куни эрталаб Киевга етиб келди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, Макрон, Шольц ва Драги битта поездда Киевга келишган. Уларнинг ортидан эса Йоханнис етиб борган. 

Европа етакчилари Киев вилоятининг Ирпень шаҳрига бориб, уруш талафотлари билан танишганлар. Шундан сўнг улар Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. 

Айни вақтда Украина Президенти ва Европа етакчиларининг мулоқоти бўлиб ўтмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 204
Рейтинг: 3.1
t
×