Зеленский қандай шартларда Қрим ва Донбасс бўйича референдум ўтказилишини айтди
Олам
−
28 Март 2022
16948Украина Президенти Владимир Зеленский уруш бошланганидан кейин илк марта Россия оммавий ахборот воситалари вакилларига интервью берди. Интервью давомида у Украинада нейтрал мақомни жорий этиш бўйича референдум ўтказиш эҳтимоли ҳақида гапирган.
Зеленскийга кўра, Россия қўшинлари Украинада бўлгани учун референдум ўтказиб бўлмайди.
“Конвенция нуқтаи назаридан, агар мамлакат ҳудудида бошқа давлатнинг қўшинлари ёки қуролли ноқонуний тузилмалари ёки ҳуқуқий тузилмалари бўлса, ҳеч ким ҳеч қачон бу референдум натижаларини ҳисобга олмайди. Бу мумкин эмас”, деб таъкидлаган Зеленский.
Шунингдек, у шундай ҳолат Қримда бўлганини айтган.
“Чунки ўшанда Россия қўшинлари борлиги сабабли референдумни ҳеч ким тан олмаган ва ҳозир ҳам тан олмайди”, деган у.
Президент Россия томонини референдум ҳақида гаплашиш учун ҳарбийларни эмас, адвокатларни олиб келишга чақирган. Шунингдек, у Қрим ва Донбасс масалаларини муҳокама қилиш муҳимлигини қайд этган.
Маълумот учун, Украина Президенти Владимир Зеленский куни кеча Европанинг қатор телеканалларига берган интервьюсида Россия билан ўрнатилиши мумкин бўлган муроса келишувлари, жумладан, хавфсизлик кафолатлари бўйича шартномалар Украинада референдумга қўйилиши кераклигини айтган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15