Зеленский F-16 ҳалокатидан сўнг Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонини ишдан бўшатди
Олам
−
31 Август
7248Украина Президенти Владимир Зеленский Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Микола Олешукни лавозимидан озод қилди. Зеленский Олешукни ишдан бўшатиш ҳақидаги фармонни имзолаган.
Ишдан бўшатиш сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган. Бироқ, кечки видеомурожаатда Зеленский Олешукнинг ишдан бўшатилишини изоҳлар экан, ўзини қўмондонлик даражасида мустаҳкамлаш ва одамларга, шахсий таркибга, барча аскарларга ғамхўрлик қилиш зарурлигини таъкидлади.
Бош штаб маркази баёнотида айтилишича, бунгача “Марказ” ҳаво қўмондонлигини бошқарган генерал-лейтенант Анатолий Кривоножко Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Украинага тақдим этилган F-16 қирувчи самолётларидан бири ҳалокатга учраган эди. Буни Украина Қуролли кучлари Бош штаби тасдиқлади. Ҳодиса 26 август куни Россиянинг йирик ракета ҳужумини қайтариш вақтида юз берган. Самолёт ҳалокати оқибатида “Ой балиқлари” чақирув белгиси билан учувчи Алексей Мес ҳалок бўлди.
LiveБарчаси