Зеленский Эронга қарши 50 йиллик санкция қўлламоқчи
Олам
−
28 Май 2023
6574Украина Президенти Владимир Зеленский Олий Радага Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши қарорини маъқуллаш тўғрисидаги резолюция лойиҳасини тақдим этди. Унга кўра, Киев Эронга қарши 50 йил муддатга санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Украина парламенти веб-сайтидахабар берилди.
Айтилишича, Зеленский кеча, 27 май куни лойиҳани тақдим этган, у аллақачон тегишли қўмита ва депутатларга кўриб чиқиш учун юборилган. Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши 27 май куни Эронга қарши санкциялар тўғрисида қарор қабул қилган, айни пайтда Зеленский буни ўз фармони билан тасдиқлаган. Чеклов чоралари Украина қонунлари билан тартибга солинадиган жиҳатларга таъсир қилгани сабабли, қарор парламент томонидан тасдиқланиши керак бўлмоқда.
Ҳужжатнинг иловасига кўра, Эронга қарши санкциялар 50 йил муддатга жорий этилади. Улар Эрон билан савдо операцияларини тўлиқ тақиқлашни, Эрон фуқароларининг Украина ҳудуди орқали ресурслар транзитини, парвозларини ва ташишларини тўхтатишни, Киевнинг Эрон фуқароларига нисбатан иқтисодий ва молиявий мажбуриятларини бажаришдан бош тортишини кўзда тутади. Бундан ташқари, Украинада Эрон фуқароларининг электрон тўловларига хизмат кўрсатилмайди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 май куни Зеленский Россия ва Беларуснинг транспорт, алоқа ва саноат тармоқлари билан боғлиқ жисмоний ва юридик шахсларга, шунингдек, Қирғизистондаги “Кей суппро” аксиядорлик жамиятига 10 йил муддатга санкциялар қўллашини эълон қилганди.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канани эса Зеленскийни Ғарб давлатларидан қўшимча ҳарбий ва молиявий ёрдам жалб қилиш учун Эронга қарши ташвиқот олиб борганликда айблаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь