Зеленский ДХР ва ЛХР масаласида Эрдўған билан гаплашмоқчи

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ва Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Украина раҳбари Twitter’да маълум қилди. 

Томонлар Россия Президенти Владимир Путин томонидан Украина шарқида россияпараст айирмачилар назорати остидаги ўзини-ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ва ЛХР тузилмаларини тан олиш масаласини муҳокама қилади. 

“Европа кенгаши Президенти Шарл Мишел ва Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан суҳбатлар ўтказиш режалаштирилмоқда”, дейди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Маълумот учун, жорий йилнинг 2 февраль куни Эрдўған Киевга бориб, Зеленский билан ёпиқ эшиклар ортида мулоқот ўтказиб қайтди. Ушбу учрашувда Украинада Туркия билан ҳамкорликда “Bayraktar” учувчисиз ҳаво воситаларини ишлаб чиқариш кенгайтирилишига келишилди

Учрашувлар якунида ОАВга баёнот берган Эрдўған Туркиянинг Украина, жумладан Қримнинг ҳудудий яхлитлиги ва давлат суверенитетини қўллаб-қувватлаш масаласидаги позицияси ўзгармас бўлиб қолаётганини урғулаган

Украинадан қайтишда журналистлар билан мулоқот қилган Эрдўған, Агар Россия Киев билан кескинликни камайтиришда Туркиянинг воситачилигини маъқулласа ва Владимир Путин Украина Президенти билан учрашув таклифини қабул қилса, Зеленский ўша заҳоти Туркия раҳбари айтган жойга етиб келишга тайёрлигини билдирди


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

169

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг