Зеленский Дания қироличаси ва қироллик оиласи аъзолари билан учрашди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский Данияда қиролича Маргрете II ва қироллик оиласи аъзолари билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

“Дания қироллик оиласининг Украина ва украин халқини қўллаб-қувватлаган баёнотлари ва ҳаракатлари биз учун катта аҳамиятга эга. Биз қироллик оиласининг Дания ва Украинада фаолият юритаётган халқаро ташкилотларнинг инсонпарварлик саъй-ҳаракатларини шахсан қўллаб-қувватлаганини юксак қадрлаймиз”, деб ёзган Президент. 

Шунингдек, Зеленский Дания халқи, ҳукумати ва парламентига Украинага кўрсатилаётган қудратли гуманитар, молиявий ва ҳарбий ёрдам учун миннатдорлик билдирган.

“Биз ҳар доим сизнинг қўллаб-қувватлашингиз, ҳаёт ва озодлик учун курашимиз шу ерда учрашишини тушунганингиз учун миннатдормиз”, дейди Украина раҳбари.

Хусусан, у Даниянинг Украинани қўллаб-қувватлаш жамғармаси доирасида мактаблар, шифохоналар, бомба потлашидан яшириниш жойлари, сув, иссиқлик ва энергия таъминоти ва бошқаларни тиклашга қаратилган фаолиятини алоҳида қайд этган.

Зеленскийнинг матбуот хизмати хабарига кўра, у қироллик оиласи аъзолари – валиаҳд шаҳзода Фредерик ва малика Мэриларга Украина ва Дания биргаликда амалга ошираётган сармоявий ва гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни таклиф қилган.

Қиролича билан учрашувда Украинанинг Биринчи хоними Елена Зеленская ҳам иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Зеленский Дания Бош вазири Метте Фредериксен билан Жанубий Ютландиядаги Скридструп аэропортида F-16 қирувчиларидан бирини кўздан кечирганди. Кейинчалик ўтказилган матбуот анжуманида Метте Фредериксен Дания F-16 қирувчи самолётларини Украинага Янги йилга яқинроқ етказиб беришга умид қилаётганини айтди. Бугун, 21 август куни эса Дания парламентида нутқ сўзлади. 19 август куни эса Владимир Зеленский ва Елена Зеленская Швецияга борган ва қирол Карл XVI Густав ва қиролича Сильвия билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Зеленский Дания Маргрете II

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made