Зеленский “Bayraktar” ишлаб чиқарувчисини мукофотлади

Олам

image
0:00
0:00
download

Украина Президенти Владимир Зеленский Туркиянинг “Bayraktar” дронлари ишлаб чиқарувчи “Baykar” компанияси бош директори Ҳалук Байроқдорни I даражали “Хизматлари учун” ордени билан мукофотлади.

Киевда мукофотни топширар экан, Зеленский Байроқдорга “Украина Қуролли Кучлари қудратини оширишдаги қўллаб-қувватлаши ва шахсий ҳиссаси учун” миннатдорлик билдирди.

“Украинада ҳамма “Bayraktar” нима эканлигини билади, сизнинг компаниянгизни билади. Сиз ва Презиеднт Эрдўғаннинг қўллови, Туркия фуқароларининг Россияга тажовузига қарши кўмаги учун миннатдорман”, деган Украина Президенти.

Давлат раҳбари шахсий учрашувда, хусусан, Украинада “Bayraktar” дронларини ишлаб чиқарувчи завод қурилиши ва улар учун маҳаллий ишлаб чиқарилган бутловчи қисмлардан фойдаланиш тафсилотларини муҳокама қилган.

Маълумот учун, “Bayraktar” ишлаб чиқарувчиси Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг қудаси саналади. Учоқларнинг асл муаллифи унинг куёви Селчук Байроқдор. 

Bayraktar дрони

“Bayraktar TB2” – Туркиянинг Baykar Makina компаниясининг узоқ парвоз қила оладиган ҳужумкор разведкачи дрон. Унинг максимал тезлиги 222 км/соат, қанотлари кенглиги 12 м, қурилма ҳавода 24 соатгача туриши мумкин, дроннинг амалий шифти эса 8,2 минг м.

Дрон учиш масофаси 0,5 дан 8 кмгача бўлган иккита лазерли бошқариладиган UMTAS танкга қарши ракеталари ёки Туркиянинг Roketsan компаниясининг тўртта Bozok, MAM-C ёки MAM-L бошқариладиган аниқ бомбалари билан қуроллантирилади.

Бундай турдаги дронлардан Қорабоғ, Сурия ва Ливиядаги жанговар ҳаракатларда фойдаланилган. Айни пайтда “Bayraktar TB2” дронлари Озарбайжон, Қатар, Ливия, Марокаш, Польша, Жибути, Украина армиялари ҳамда Қирғизистон Чегара хизматида мавжуд.

ОАВ маълумотларига кўра, ушбу қурилмалар аллақачон 22 давлатга, жумладан Марокаш, Нигер ва Эфиопияга сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг