Зеленский “Азовсталь”да қолганларни эвакуация қилиш операцияси ҳақида маълумот берди
Олам
−
04 Май 2022
9964Украина Президенти Владимир Зеленский Мариуполнинг “Азовсталь” заводидан эвакуация операциясининг илк натижаси ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда УНН хабар бермоқда.
“Ниҳоят, Мариуполдаги “Азовсталь”дан ташкил этган эвакуация операциямизнинг биринчи натижасига эришдик. Бунинг учун кўп ҳаракат, узоқ музокаралар ва турли воситачиликлар талаб қилинди. Бугун Запорожьега 156 киши етиб келди. Аёллар ва болалар. Улар икки ойдан кўп вақт давомида сақланди. Тасаввур қилинг! Мисол учун, ер остидагилардан иккитаси олти ойлик болалар эди. Ниҳоят, бу одамлар бутунлай хавфсиздир. Уларга ёрдам берилади”, деган Зеленский.
Президент бу одамларнинг нажот топишига боғлиқ бўлган — музокаралар олиб борган, ёрдам берган, гуманитар йўлак орқали одамларнинг жисмоний ҳаракатланишини таъминлаганларга миннатдорлик билдирган. Зеленский шунингдек, барча одамларни Мариуполь ва “Азовсталь”дан олиш учун қўлидан келган ишни қилишда давом этишига ишонтирган.
“Бу қийин. Аммо бизга у ерда қолганларнинг ҳаммаси керак: тинч аҳоли ҳам, ҳарбийлар ҳам. Бу масала билан шуғулланилмаган кун бўлмади. Токи халқимиз бу масалани ҳал қилишга уринмасин. Ҳа, биз гуманитар йўлак ишлаши учун деярли уч кун давомида ўт очишни тўхтатишга эришдик”, деган Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 апрель куни тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) халқ милициясининг ҳарбий гуруҳлари Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ҳудудига ҳужум бошлаганди.
Кейинроқ Россия Президенти Владимир Путин “Азовсталь”га ҳужумни тўхтатишни ва уни қуршаб олишни буюрганди. Бироқ шундан кейин ҳам заводга ҳужумлар амалга оширилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь