Зеленский Асадга санкция киритди
Олам
−
18 Март 2023
10304Украина Президенти Владимир Зеленский Сурия Президенти Башар Асадни санкциялар рўйхатига киритди. Зеленскийнинг фармони Президент девони сайтида эълон қилинди.
“Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг 2023 йил 18 мартдаги “Шахсий махсус иқтисодий ва бошқа чеклаш чораларини (санкцияларини) қўллаш ва уларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қарори кучга кирсин”, дейилади Фармонда.
Ҳаммаси бўлиб 300 нафар жисмоний ва юридик шахсга нисбатан санкциялар қўлланилган бўлиб, Башар Асад рўйхатда 280-ўриндан жой олган. Санкциялар 10 йил давомида амал қилиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Башар Асад Москвага борган, у ерда Путин билан кўришиб, Сурия Россиянинг Украинадаги ҳаракатларини қўллаб-қуватлашини айтган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь