Зеленский АҚШга жўнаб кетди
Олам
−
19 Сентябрь 2023
4077Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШда учрашувлар ва музокаралар ўтказиш учун Нью-Йоркка учиб кетди. Бу ҳақда у ўзининг Telegram-каналида хабар берди.
У Нью-Йоркка боргач, дарҳол АҚШда даволанаётган Украина Қуролли кучларининг ёнига йўл олган.
Сафар доирасида Зеленский БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида нутқ сўзлаш, ташкилот Хавфсизлик кенгаши йиғилишида иштирок этиш, шунингдек, “муҳим икки томонлама учрашувлар” ўтказишни режалаштирган.
Бундан ташқари, Украина Президенти Вашингтонга бориб, у ерда АҚШ Президенти Жо Байден, Конгресс палаталари ва партиялари раҳбарлари, ҳарбий раҳбарият, америкалик бизнес ва журналистлар билан музокаралар ўтказиши ҳам режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Зеленский билан урушдаги мавжуд вазият ҳақида гаплашиш ва сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси олдидан ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида Киевга ташриф буюрганлиги ҳақда хабар берган эдик.
LiveБарчаси