АҚШ Давлат котиби Зеленский билан учрашди

Олам

image

Бугун, 6 сентябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Зеленский билан урушдаги мавжуд вазият ҳақида гаплашиш ва сентябрь ойида бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеяси олдидан ўзаро ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида Киевга ташриф буюрди.

Ташриф чоғида Блинкен дастлаб ҳалок бўлган украиналик аскарлар шарафига ҳарбий қабристонга гулчамбар қўйган. Унинг ташрифи хавфсизлик нуқтаи назаридан олдиндан эълон қилинмаган. Бироқ, 5 сентябрь куни эрталаб Киев марказида транспорт ҳаракати қисман тўсиб қўйилган.

“Украиналикларнинг Нью-Йоркдаги муҳим миссияси бутун дунё бўйлаб ўз иттифоқчилари ва ҳамкорларига уруш кетаётган жойларда нималар бўлаётганини ва урушда уларнинг доимий ёрдамига муҳтожлигини тушунтиришда давом этишдан иборат. Биз эса уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ушбу глобал саъй-ҳаракатларга етакчилик қилишда давом этамиз”, деган Блинкен журналистлар билан бўлган суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Блинкен Исроил ва Фаластин раҳбарлари билан гаплашгани ҳақида хабар берган эдик. 


Мақола муаллифи

Теглар

Зеленский Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг