Зеленский АҚШ ёрдамисиз Украинада “Б” режа йўқлигини сездириб қўйди
Олам
−
22 Февраль
11520Владимир Зеленский агар АҚШ ёрдам бермаса, Украинанинг "Б" режаси йўқлигини тан олди. Бу ҳақда у "Fox News" телеканалига берган интервьюсида гапирди.
Қайд этилишича, Зеленскийдан Қўшма Штатлар Украинага ёрдам бермаган тақдирда, жанг майдонида муваффақиятли одимлаш имконияти бор-йўқлиги сўралган. У аввалига тўлиқ жавоб бера олмаган.
"Биз шунга ўхшаш нарсани топишимиз керак, албатта, топамиз, биз шунчаки турмаймиз, омон қолишимиз керак. Бизда параллел қадамлар, параллел чизиқлар бўлиши шарт”, деган Зеленский.
Шунга қарамай, Президент Ғарб ёрдамисиз Украина қўшинлари тобора кўпроқ йўқотишларга дучор бўлишини ҳам тан олган.
Маълумот учун, Оқ уй АҚШ Конгресси аъзоларини ташаббус кўпчиликни ташкил этувчи демократлар Сенат томонидан маъқулланганидан сўнг, хорижий иттифоқчиларга, жумладан, Украинага ёрдамни тиклаш учун 60 миллиард доллардан ортиқ маблағ ажратувчи қонун лойиҳасини зудлик билан маъқуллашга чақирмоқда. Ўз навбатида, Вакиллар палатаси спикери Майк Жонсон палатани Киевга ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилишга мажбурлаш мумкин эмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси