Зеленский 71 нафар раҳбарни ишдан бўшатди
Олам
−
10 Июль 2019
5008Кеча, 9 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский 71 нафар давлат туман раҳбарларини лавозимидан бўшатди. Бу ҳақда Украина Президенти сайтида маълум қилинди.
Туман раҳбарларининг бирданига бўшатилишининг сабаби битта – Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенконинг ваколат муддати тугагани экани айтилган.
Маълумот учун, Украинанинг янги Президенти мамлакатдаги барча губернаторларни алмаштириш тарафдори. Владимир Зеленский бундан аввал 15 вилоят раҳбарларини ишдан бўшатганди.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Зеленский жорий йилнинг 30 март куни Украинада ўтказилган президентлик сайловларининг иккинчи турида ғалаба қозонди. Зеленский иккинчи турда Украинанинг собиқ Президенти Пётр Порошенко билан рақобатлашди. У 20 май куни қасамёд қабул қилиб, давлат раҳбари сифатида иш бошлади.
LiveБарчаси