Украина МСК: Зеленский президентлик сайловида ғалаба қозонди

Олам 1279
image

Бугун, 3 май куни Украина Марказий сайлов комиссияси 2019 йил 31 март куни ўтказилган президентлик сайлови натижаларини расман эълон қилди. Унга кўра, Владимир Зеленский мамлакат Президенти бўлди.

Украина қонунчилигига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини эълон қилганидан кейин 30 кун ичида янги Президент инаугурацияси ўтказилиши керак. Яъни, 3 июньга қадар. Маросимнинг аниқ санаси мамлакат Парламентининг тегишли қарор билан белгиланади.

Украина МСК 30 апрель куни Владимир Зеленский сайловнинг 2-турида ғалаба қозонганини тан олганди. 2-турда Зеленскийни 73,22 фоиз – 13 541 528 нафар сайловчи қўллаб-қувватлаган. Пётр Порошенкоаг эса 24,45 фоиз – 4 522 450 нафар сайловчи ўз овозини берган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.3
Будьте в курсе событий!
×
×