Зеленский Президент сифатида қасамёд қабул қилди
Олам
−
20 Май 2019
4045Бугун, 20 май куни Владимир Зеленский Украина Президенти сифатида сайлангани муносабати билан Олий Радада қасамёд қабул қилиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар тарқатди.
“Украина суверенитети ва мустақиллигини барча ишларда ҳимоя қили, Ватан равнақи ва Украина халқи фаровонлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинларини ҳимоя қилиш, Украина Конститутцияси ва қонунларига риоя қилиш, барча юртдошлар манфаати йўлида ўз мажбуриятларимни бажариш ва Украинанинг жаҳондаги мавқеини оширишга вада бераман”, деб айтиб ўтган Владимир Зеленский ўз қасамёдида.
Маросим Украина давлат мадҳияси ижроси билан бошланди. Шундан сўнг Марказий сайлов комиссиясининг раиси Татьяна Слипачук Зеленскиййнинг ғалабасини тасдиқловчи сайлов натижаларини яна бир бор эълон қилди.
LiveБарчаси