Зеленский Ҳиндистонда Украина бўйича конференция ўтказишни таклиф қилди

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский агар Нью-Деҳли биринчи саммит коммюникесини имзолашга рози бўлса, Украина бўйича навбатдаги конференцияни Ҳиндистонда ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда “Hindustan Times” хабар берди.

Билдирилишича, Зеленский Модига тинчлик саммити Ҳиндистонда ўтказилиши мумкинлигини айтган. Бу ҳолатда Ҳиндистон биринчи конференция қарорларини қабул қилиши шарт.

Маълумот учун, 15-16 июнь кунлари Швейцариянинг Бургенсток шаҳрида Украина бўйича конференция бўлиб ўтган. Кремль Украина можаросида Россия иштирокисиз вазиятдан чиқиш йўлларини излаш мутлақо мантиқсиз ва бефойда эканини таъкидлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Украина ва Россияни музокарага чақирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made