Моди Украина ва Россияни музокарага чақирди
Олам
−
23 Август
2802Айни пайтда Украинада бўлиб турган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Украина Президенти Владимир Зеленскийни Москва бошлаган урушни тугатиш учун Россия билан музокара ўтказишга рози бўлишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 23 август куни Киевда Зеленский билан учрашув чоғида сўз очди.
Журналистлар олдидаги қўшма нутқи чоғида Ҳиндистон Бош вазири Киевга тинчлик хабари билан келганини айтиб, Россия ва Украина ўртасидаги мулоқот ўтказиш кераклигини билдирди.
“Мулоқот ва дипломатия орқалигина келишувга эришиш йўлини топиш мумкин. Ва биз вақтни бой бермасдан бу йўналишда ҳаракат қилишимиз керак”, дея Модининг сўзларини келтиради “Reuters”.
Мамлакатининг тинчлик тарафдори эканини таъкидлаган Нарендра Моди Ҳиндистоннинг Украина ва Россия ўртасидаги урушнинг биринчи кунидан бери бетараф бўлмаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Нью-Делҳи бу бетарафликни сақлашга ҳаракат қилмоқда.
Модининг қайд этишича, Ҳиндистон Ғарбнинг Москвага қарши санкцияларини қўллаб-қувватламайди ва мунтазам равишда ҳарбий можарони мулоқот йўли билан ҳал этиш тарафдори бўлиб келади.
“Гуманитар нуқтаи назардан қандай ёрдам талаб қилинмасин, Ҳиндистон ҳар доим сиз билан бўлади ва сизни қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келган барча ишни қилади”, деган Моди Зеленскийга.
Нарендра Моди ва Владимир Зеленский Киев Миллий Украина тарихи музейида Россия ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган болалар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Украина ва Ҳиндистон етакчилари “Болалар” мультимедияли хотирлаш жойига ўйинчоқлар қўйди.
Учрашув якунида Моди Украина Президентини Ҳиндистонга таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистон Бош вазири Украинага боргани хабар қилинганди.
LiveБарчаси