Зеленский ҳамдардлик билдириш учун Исроилга бормоқчи – ОАВ
Олам
−
12 Октябрь 2023
5079Украина Президенти Владимир Зеленский ҲАМАС гуруҳи билан қуролли тўқнашувлар фонида бирдамлик белгиси сифатида Исроилга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ҳар икки давлат расмийларига таяниб, “Ynet” хабар берди.
Зеленскийнинг идораси Исроил Бош вазири девонига ташрифни мувофиқлаштириш бўйича расмий сўров юборган. Ҳозирда дастлабки музокаралар давом этяпти, ташриф санаси ҳали келишилмаган.
Қайд этиш жоизки, кеча, 11 октябрь куни НАТОнинг Брюсселдаги штаб-квартирасига ташрифи чоғида Зеленский Исроилнинг ҳозирги ҳолатини Россия 2022 йил февралида бошлаган уруш билан таққослаган.
“Ёлғиз қолмаслик жуда муҳим эди. Жуда муҳим", деган Зеленский.
У дунё етакчиларини Исроилга ташриф буюришга ва уни қўллаб-қувватлашга чақирган.
“Мен институтлар ҳақида эмас, балки терактлардан жабр кўрган ва ҳалок бўлаётган одамларни қўллаб-қувватлаш ҳақида гапиряпман”, дея тушунтирган Украина раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 12 октябрь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Исроилга бориши кутилаётгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь