Нилуфар Усмонова халқаро олимпиадада ғолибликни қўлга киритди
Жамият
−
06 Март 2019
11935Рус тилини хорижий тил сифатида ўзлаштириш даражасини текширувчи халқаро олимпиадада 25 та давлатдан қатнашган 100 нафардан ортиқ талабалар орасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.
Олимпиада онлайн тарзда икки босқичда ўтказилиб, унда талабаларнинг рус тилида тинглаб тушуниш, сўзлаш ва мантиқий изчиликда бехато ёзиш кўникмалари синовдан ўтказилган.
Тенг курашлар остида ўтган билимлар беллашувида мутлақ ғолибликни Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари Нилуфар Усмонова ва Толиб Мамарасулов қўлга киритишди.
Умумжамоа ҳисобида Ўзбекистондан кейинги ўринларни Сурия, Тожикистон, Афғонистон, Замбия, Вьетнам ва Миср вакиллари қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур олимпиада ғолибларига Россия ОТМларида ижтимоий соҳа бўйича магистратурага кириш имконияти берилади, қолаверса, уларни Тюмень давлат университети ёзги мактабига таклиф этишади.
LiveБарчаси