Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради
Жамият
−
03 Март 2019
9358Кеча, 2 март куни таниқли фольклоршунос олим, филология фанлари номзоди Омонулла Мадаев 76 ёшида вафот этди.
Омонулла Мадаев 1942 йилнинг 20 майида Тошкент шаҳрида туғилган. 1964 йил ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Филология факультетини тамомлаган.
У фаолиятини 1958 йил Тошкент шаҳар 1-сонли мактаб-интернат ўқитувчиси лавозимида бошлаган. 1964 йил Тошкент шаҳар 82-сонли ўрта мактаб ўқитувчиси сифатида ишлаган. 1966 йил ЎзМУ Ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида ишлаган, 1982 йилдан Тошкент давлат университетининг ўзбек мумтоз адабиёти кафедрасида доцент лавозимида фаолият олиб борган.
Омонулла Мадаев Ўзбекистондаги абитуриентларни тайёрловчи илк дарсларни ташкил этган педагог бўлиб, маълум вақт Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети декани сифатида ҳам фаолият юритган.
У ўзбек халқ оғзаки ижоди, адабиётшунослик ва педагогикага оид бир қатор дарсликлар муаллифи ҳисобланади.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан марҳумнинг яқинлари ва оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь