Ўзбекистонда Алишер Усмонов номидаги халқаро бизнес маркази ва мактаби очилади

Жамият

image

Наманган вилоятида ноёб лойиҳа сифатида халқаро бизнес маркази ва замонавий бизнесни ўргатадиган мактаб очилади. Унга таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмоновнинг номи берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль – 1 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи доирасида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда маълум қилган. 

“Ҳамма ҳам тадбиркор бўлавермайди. Ўқитиш керак, сир-асрори бўлиши керак. Наманганда туғилиб, дунёга таниқли тадбиркор бўлиш, бу Наманган ҳавоси, Наманганнинг суви, Наманган халқининг катта эҳтироми ва меҳнати натижаси бўлса керак. Наманганнинг ёшларини тарбия қилсангиз, Наманган халқига бутун умр замин ва эсдалик бўлади”, дейди давлат раҳбари. 

Шавкат Мирзиёевга кўра, халқаро бизнес маркази, замонавий умумтаълим мактаби ва Нанайда замонавий санатория барпо этишга ҳам қарор қабул қилинган. 

Аввалроқ, Алишер Усмонов Наманган вилоятидаги “Обод қишлоқ” лойиҳаси учун 50 миллион АҚШ доллари миқдорида нақд ҳомийлик маблағини жўнатгани ҳақида хабар берган эдик. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг “USM Holding” акциядорлик жамияти таъсисчиси ва раҳбари Алишер Усманов Бурҳоновични “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлаш ҳақида фармонни имзолаган эди.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов

Баҳолаганлар

116

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made