Алишер Усмонов Ўзбекистонга 50 миллион доллар нақд пул жўнатди

Жамият

Таниқли ўзбек миллиардери Алишер Усмонов ўзи туғилиб ўсган диёр – Наманганга 50 миллион доллар миқдорида ҳомийлик маблағини киритмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 28 февраль – 1 март кунлари Наманган вилоятига ташрифи давомида, Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши, фаоллар ва ёшлар билан учрашувдаги нутқида маълум қилган. 

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури бўйича Усмонов Алишер Бурхонович менга бир таклиф бердиларки, агар сиз рухсат берсангиз, ўртоқ Президент, 50 миллион долларни “Обод қишлоқ” бўйича Наманган вилоятига берсам. Сиз буни қандай қабул қиласиз? Мен айтдимки, бу пулларни “Обод қишлоқ” дастури бўйича ҳар бир туманга 20-25 миллиард сўмдан тарқатмоқчимиз”, дейди давлат раҳбари. 

Шавкат Мирзиёевнинг маълум қилишича, бу қуруқ ваъда эмас. Усмонов ажратмоқчи бўлган маблағ аллақачон Ўзбекистон ҳисобига келиб тушган. 

“Бу пуллар аллақачон Тошкентга келиб тушди. Нақд пулни юбордилар. Биз бундай ватандошларимиз билан ғурурланишимиз керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов Тошкентда барпо этилаётган Ислом цивилизацияси марказига қиймати 8 миллион долларга тенг бўлган 4 923 номдаги нодир китоблар коллекциясини туҳфа қилганди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Алишер Усмонов Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг