Ўзбекистон АҚШ билан ҳарбий кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилади
Жамият
−
23 Август 2022
7646Ўзбекистон АҚШ билан ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Миллий гвардия Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Конгрессмен Трент Келли ва Дарин Лахуд бошчилигидаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегацияси бугун, 23 август куни пойтахт Тошкентда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Рустам Жўраев билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистон Миллий гвардиясининг АҚШ томони билан ҳарбий ҳамкорлиги, шу жумладан АҚШ Миссисипи штати Миллий гвардияси билан икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Гап шундаки, жорий йил март ойида АҚШнинг Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Ж.Бойлзни Ўзбекистонга ташрифи давомида, Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Жўраев билан учрашган эди.
Мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида шу кунга қадар бир қатор ўқувлар ва амалий тренинглар муваффақиятли ўтказилганлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари АҚШ мутахассислари иштирокидаги ўқув курслари ва семинарларда малакаларини оширганлиги таъкидлаб ўтилган.
Учрашув давомида, жамоат тартибини сақлаш, табиий ва техноген тусдаги фавқулодда ҳолатларни олдини олиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳаларида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан келишувларга эришилган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал конгрессмен Трент Келли ва Дарин Лахуд бошчилигидаги АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегацияси Президент Шавкат Мирзиёев ва Сенат раиси Танзила Норбоева билан мулоқот қилганди.
LiveБарчаси