Ўзбек қизи жаҳон рекордини ўрнатди

Спорт

image

Хабарингиз бор, АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Мусобақанинг навбатдаги куни ўзбек спортчилари учун янада омадли якун топди.

Қизлар ўртасида 64 килограммгача вазн тоифасида супачага чиққан Кумушхон Файзуллаева мусобақада олтин медални қўлга киритибгина қолмасдан, ўсмирлар ўртасида жаҳон рекордларини ҳам ўрнатди.

Ўзбек спортчиси даст кўтариш машқида 93 кг, силтаб кўтариш машқида эса 122 кг натижа қайд этди. Икки курашда 215 килограмм жамғара олган спортчимиз ушбу вазн тоифасининг силтаб кўтариш ва икки кураш йўналишлари бўйича ўсмирлр ўртасида жаҳон рекордларини ўрнатишга муваффақ бўлди.

Кумушхон Файзуллаева 2018 йилнинг ёзида Тошкент мезбонлик қилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам зафар қучиб, ўзбекистонлик оғир атлетикачи қизлар орасида илк бор чемпионликни қўлга киритган спортчига айланган эди. Шунингдек, 2018 йил октябрь ойида Аргентинада ўтган ўсмирлар Олимпиадасида ҳам унга тенг келадиган рақиб топилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

жаҳон чемпионати Кумушхон Файзуллаева

Баҳолаганлар

69

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг