Зайнилобиддин Низомиддинов Сирдарё вилояти ҳокими этиб тайинлангани рад этилди
Local
−
18:35 4569 1 minute
Аввалроқ, ЎзА Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани ва Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берган эди. Бироқ Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарлар юзасидан муносабат билдириб, ушбу тайинловни рад этди.
“Бир қатор расмий ва норасмий каналларда 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири иштирокида Сирдарё вилояти ҳокимлигида йиғилиш ўтказилгани ҳамда унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қиламиз. 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Сирдарё вилоятида ҳеч қандай йиғилиш ўтказилмаган”, дейилади хабарда.
Қайд этиш жоиз, ҳукуматнинг расмий ЎзА
Telegram-каналида тарқатилган хабар ўчириб юборилди. Шунингдек, тасдиқланмаган маълумот эълон қилингани учун ўқувчилардан узр сўралди.
Live
All