Зарафшон ўзанида сув оқими камайиб кетди. Самарқанднинг айрим ҳудудларида сув йўқ
Жамият
−
07 Июнь 2021
5769Ҳозирда ёғингарчиликларнинг йўқлиги ва Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг камлиги сабабли ерости сувларининг сатҳи (дебити) пастлашиб кетган. Самарқанд вилоятининг бир нечта туманида ичимлик суви муаммога айланмоқда.
“Самарқанд сув таъминоти”нинг маълум қилишича, иншоотлардаги насос ускуналарининг мўътадил ишлашида ерости сув захирасининг етишмаслиги сабабли Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарлари, Пастдарғом, Нуробод, Иштихон, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ ва Оқдарё туманлари аҳолисининг тоза ичимлик суви таъминотида узилишларга сабаб бўлмоқда.
МЧЖ маъмурияти марказлашган ичимлик суви истеъмолчиларидан жорий йилнинг табиий қурғоқчилиги сабабли сув таъминотида кузатилаётган камчиликлар — сув етишмовчилиги учун узр сўраган ҳолда мазкур ҳолат тез орада Зарафшон дарёси ўзанида сув оқимининг ошиши ва бу билан боғлиқ ер ости сувлари захирасининг сатҳининг кўтарилиши билан ўз ечимини топишини маълум қилган.
Шу билан бирга корхона маъмурияти истеъмолчилардан ичимлик сувидан мақсадли фойдаланиш, уни беҳуда исроф қилмасликни сўраган.