“Заправка”да масъулларни танқид қилган фуқаронинг иши қайта кўриб чиқилади

3-саҳифа

image

Тошкентда “заправка”лардаги шароитни танқид қилиб, 15 суткага қамалган ва ҳозир қаерда сақланаётгани номаълум қолаётган Ғайрат Дўстовнинг иши эртага, 3 январь куни қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақда адвокат Абдумалик Абдуллаев ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикоятларига асосан унга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эртага, 3 январь куни соат 10:00 да кўриб чиқилади. Судга судья Фарруҳ Эргашев раислик қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов ҳуқуқбузар деб топилган Ғайрат Дўстовнинг қаерда сақланаётганини очиқлашдан бош тортган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг