Зангиотада ёш йигит белкурак билан бир одамни ўлдириб қўйди

Жамият

image

Жорий йилнинг 30 май куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ёш йигит ўзаро келишмовчилик ортидан 38 ёшли эркакнинг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

30 май куни соат тахминан 12:00 да Зангиота тумани Бўзсув қўрғони Маданият кўчасида, 38 ёшли Х.Б., 21 ёшли Б.Н. билан ўзаро оғзаки келишмовчилик оқибатида жанжаллашиб, кейинчалик Б.Н. уйидаги белкурак билан Х.Б. танасининг юз ва оёқ қисмига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган.

Натижада Х.Б. олган тан жароҳатлари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий муолажага қарамай вафот этган.

Ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида Х.Б. хонадонидан, ҳовлини ер қисмидан қон доғларига ўхшаш моддалар, бир дона белкурак, бир дона оқ-кўк рангли қон доғларига ўхшаш моддалар бўлган эркаклар футболкаси олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (одам ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Н. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик Зангиота

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг