Зангиотада эркак поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди

3-саҳифа

image

Тошкент вилояти Зангиота туманида 59 ёшли эркак поезд уриб кетиши оқибатида вафот этди. 

Жорий йилнинг 17 январь куни соат 20:15 ларда Зангиота туманидаги “Ўзбекистон-Ўрта овул” темирйўл бекатлари оралиғида поезд эркакни уриб юборган.

Қайд этилишича, эркак темирйўл панжараларидан ошиб ўтиб, темирйўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган. Шу вақтда поезд келиб қолган ва фуқарони уриб юборган. Оқибатда фуқаро воқеа жойида вафот этган.

Маълум қилинишича, марҳум ўзи ёлғиз яшаган. Шунингдек, 10 йилдан буён руҳий касалликлар шифохонасида рўйхатда турган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда поезд 17 ёшли болани уриб юборгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

поезд Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг