Тошкентда поезд 17 ёшли болани уриб юборди
3-саҳифа
−
24 Декабрь 2022 9347 1 дақиқа
Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 17:37 да Тошкент-Салар темир йўл бекатлари оралиғининг 3365 км 5-6 тўсиқлари орасида машинист бошқарувида бўлган йўловчи поезди бир пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пиёда 2005 йилда туғилган вояга етмаган шахс бўлиб, у темир йўлнинг белгиланмаган қисмидан қулоғига қулоқчин тақиб, қўл телефонида мусиқа тинглаб ўтиб кетаётган бўлган.
Поезд уриб юбориши оқибатида вояга етмаган шахс олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.
Соҳиба Комиловна
Live
Барчаси