Захирадаги аскарлар ҳарбий машғулотларга жалб қилинади. Путин фармон имзолади
Олам
−
11 Май 2023
8294Россия Президенти Владимир Путин захирадаги фуқаролар учун ҳарбий тайёргарликни бошлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Тегишли ҳужжат расмий порталда эълон қилинди.
Фармонда аниқлик киритилишича, захирадагилар Россия Қуролли Кучлари, Миллий гвардия қўшинлари, шунингдек, давлат хавфсизлик органлари ва федерал хавфсизлик хизматида ҳарбий тайёргарликдан ўтади.
Шунингдек, мамлакат ҳукумати ва Россиянинг таъсис субъектларининг ижро этувчи органларига фуқароларни ўқув лагеридан ўтишга чақириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаши буюрилган. Фармон эълон қилинган кундан эътиборан кучга кириши айтилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь