Захарова Россия Арманистон хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақидаги гапларга изоҳ берди

Олам

image

Россиянинг Арманистон хавфсизлигига таҳдид солаётгани ҳақидаги баёнотлар бемаъниликдир. Бу ҳақда бугун, 12 январь куни бўлиб ўтган брифингда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. 

“Россия ва Арманистон халқларини мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туради, улар тарих қаърига бориб тақалади. Биз икки томонлама муносабатларни ҳам, умумий интеграция бирлашмалари – КХШТ, ЕОИИ доирасидаги ўзаро ҳамкорликни ҳам ҳар томонлама мустаҳкамлашга қатъий қарор қилдик. Шу фонда Ереванда Россиянинг мавжудлиги Арманистон хавфсизлигига қандайдир таҳдид солаётгани ҳақидаги баёнотлари бемаъниликдир”, дейди у. 

Захарованинг таъкидлашича, Россия ҳарбий чегарачилари ўнлаб йиллар давомида Арманистон хавфсизлигини таъминлаш ва чегараларини қўриқлашга катта ҳисса қўшмоқда. 

“Бу инкор этиб бўлмайдиган объектив воқелик, бундан ташқари, аввалроқ Арманистоннинг амалдаги раҳбарияти Россиянинг ҳарбий иштироки республиканинг миллий манфаатларига мос келишини ошкора таъкидлаган эди. Аммо ҳарбий хизматчиларимизга эшикни аниқ кўрсатишга чақираётган авантюристлар бундай қадамнинг ҳақиқий оқибатларини англаб етмайдилар”, дейди дипломат. 

Лочин йўлагидаги вазият

Россия ТИВ расмий вакилига кўра, Россия популизмга эмас, балки Лочин йўлаги атрофида моҳиятан келишувга эришган. 

“Биз популизм билан эмас, балки Лочин йўлаги атрофидаги вазиятни ҳал этиш бўйича мазмунли ишлар билан шуғулланишга бел боғлаганмиз. Арманистон-Озарбайжон чегарасини делимитация қилиш масаласига келсак, биз тегишли икки томонлама комиссия фаолиятини изчил қўллаб-қувватлаймиз. Биз унинг ишига ҳар томонлама ёрдам беришга, жумладан, картографик материаллар билан таъминлашга тайёрмиз”, дейди Захарова.

Унинг қайд этишича, бу йўналишдаги тараққиёт баҳсли масалаларни жойларда самарали ҳал қилади. 

“Россия, Озарбайжон ва Арманистон бош вазир ўринбосарлари ҳамраислигидаги тегишли уч томонлама ишчи гуруҳ минтақадаги транспорт коммуникацияларини блокдан чиқариш билан шуғулланмоқда. Унинг ҳомийлигида жиддий тайёргарлик ишлари олиб борилди, уларни амалий курсга айлантириш учун қўшимча биргаликдаги саъй-ҳаракатлар талаб этилади”, дейди дипломат.


Мақола муаллифи

Теглар

Мария Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг