Захарова АҚШдаги Россия виза марказлари ёпилишига жавоб қайтарди

Олам

image

Кремль Қўшма Штатлардаги Россия виза марказлари ёпилишига нисбатан адекват жавоб қайтаради. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибаси Мария Захарова маълум қилди.

Россия ТИВ расмий вакили, шунингдек, рус дипломатларининг АҚШда солиқ имтиёзларидан маҳрум этилишига жавоб берилишини ҳам таъкидлади.

“АҚШ маъмурияти томонидан штатлардаги Россия виза марказларининг ёпилишига ва дипломатларимизни солиқ имтиёзларидан маҳрум қилиш ҳаракатларига қарши, Москва ўзига хос адекват жавоб қайтаради”, дейди Захарова.

Бугун, 22 июнь, куннинг биринчи ярмида, Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов АҚШ Россия виза марказининг филиалларини ёпгани, бундан ташқари, рус дипломатлари солиқ имтиёзларидан маҳрум қилиниши мумкинлиги ҳақида маълум қилди. Россия элчисининг таъкидлашича, бу Қўшма Штатлар томонидан Россия халқи ва дипломатларига нисбатан уюштирилган навбатдаги “кичик ва жирканч ҳужум” бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бироз аввал АҚШ расмийлари Россия элчиси Анатолий Антоновга мамлакатдаги Россия виза марказининг Вашингтон ва Нью-Йоркда жойлашган филиаллари ёпилиши ҳақида хабар берган. Элчи бу ҳолатга изоҳ берар экан, Қўшма Штатлардаги Россия дипломатик ваколатхоналари атрофидаги вазият борган сари ёмонлашаётганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Кремль Мария Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг